Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Виктор Кумиков: "Жиддий рақибга дуч келдик"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг 1\4 финалига қуръа ташланганидан хабарингиз бор. Унга кўра, “Андижон” клуби 3 сентябрь куни ўз майдонида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоасини қабул қилади.

“Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков илгари АГМК клубига бош мураббийлик қилган ва бу жамоани яхши билади. Шу боис Виктор Балютович чорак финалдаги рақиб ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жуда қийин рақиб. Ҳозирги пайтда улар чепионатда яхши ҳолатда кетяпти. Яқинда “Локомотив”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Насаф” билан сафарда яхши ўйнади ва ютиб кетиши ҳам мумкин эди. “Металлург” билан Кубок ўйинида тўлиқ устунлик қилди.

Ўйингача қандай ҳолатда бўлади билмайману, лекин ҳозирги вақтда жуда жиддий рақибга дуч келдик. Учрашишни хоҳламаган жамоалардан бири тўғри келди.

Лекин биз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун охиригача курашамиз”, - деди Виктор Кумиков.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:41, 26.08.2022.
Ўқилди: 1482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.