"Барселона" клубининг аргениналик ҳужумчиси Лионел Месси профессионал футболчи бўлиб етишиши учун ёрдам кўрсатган каталонияликлардан миннатдор эканлигини айтиб ўтди.
"Уч ёки тўрт ёшимдан буён футболчи бўлишни орзу қилардим" дедйи уч марта дунёнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган футболчи Caracol TVга берган интервьюсида.
"Футболга энди кириб келаётган вақтларимда, ҳамма мени футбол ўйнашим кераклигини ҳоҳлашарди. Менинг ҳам фикру хаёлим фақат футболчи бўлиш эди, бошқа нарса ҳақида ўйлашни ҳам ҳоҳламасдим. Агар футболчи бўлмаганимда, бугун нима иш билан шуғулланардим, билмайман."
"Билмадим, "Барселона" ўшанда менда нимани кўрган, бироқ мен клубга ҳар доим мен учун қилган ва қилаётган ишлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман."
"Ўша вақтларда мен жуда қиммат муолажага муҳтож эдим ва улар даволанишим учун ҳамма харажатларни тўлаб, менга футбол ўйнаш учун барча шароитни яратиб беришди. Бу жудаям ёқимли эди: улар менинг орзуларим амалга ошиши учун имконият беришганди."
Шунингдек, Месси футбол мактабларида тарбияланаётган футболчиларга мактабнинг талабларини сабр билан бажаришни ва ҳар қандай машғулотларга доим тайёр туришларини маслаҳат берди.
"Мен ёшлигимда ўқишни ёқтирмас эдим, бироқ ота-онам жуда муҳим бўлгани учун ҳам доим мени ўқишга, ўрганишга мажбур қилишарди. Бугун кўриниб турибдики, улар ҳақ экан. Ўрганган барибир бошқача. Футболда нима бўлишини олдиндан билмайсан."
"Ҳар бир болакай Премьерода ўйнашни орзу қилади, бироқ ҳамма ҳам эплай олмайди. Бундай мақсадга фақат ўқиш ва ўрганиш орқали эришиш мумкин."