"Арсенал"нинг афсонавий ҳимоячиларидан бири Найжел Уитенберн Харри Магуайр ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Баъзида жамоа сардорлари ҳам қийин аҳволга тушиб қолади. Бу нарса бошқа жамоа аъзоларига ҳам таъсир этмай қолмайди. Магуайрнинг ҳолати ҳам ҳозир шундай. У айни дамда барча нарсага балогардон инсон сифатида қаралмоқда. Кўплар ҳозир уни айблайди. Аммо унутмайлик, у Англия терма жамоаси аъзоси ва "МЮ" сардори. Бош мураббий Магуайрнинг ҳолатини яхши томонга ўзгартира олади деб ўйлайман".