"Ливерпуль" футбол клуби ишқибози Филип Ганнон Англия кубоги доирасида "Манчестр Юнайтед"га қарши "Энфильд"да январь ойида ўтказилган ўйин вақтида Патрис Эврага қарата ирқичилик руҳидаги имо-ишора қилганликда айбдор деб топилди.
Такрорий лавҳалар асли уельслик бўлган ушбу ишқибознинг маймун ҳаракатларини қилганлигини кўрсатиб берди. Унинг шундай ҳаракатлари туширилган фотосуратларнинг твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетиши, полициянинг унинг ҳаракатларига нисбатан иш очишига сабаб бўлди.
Ганнонинг ўзи эса Неандерталларга тақлид қилганлигини ва бу ҳаракатларда ҳеч қандай ирқичилик, кимнидир асабини бузиш ёки безовта қилиш нияти бўлмаганини айтиб ўтди.
Бироқ, икки кунлик Ливерпульдаги муҳокамадан сўнг 58 ёшли ишқибоз айбдор деб топилди.
Роб Жирван исмли прокурорнинг айтишича: "Камераларда олинган лавҳаларни фақатгина бита миллат эмас, балки бутун дунё кўрди. Майдондаги футболчининг ирқий жиҳатдан камситилагнлиги ўйинда асабий муҳиттни келтириб чиқарди"
“Адвокатнинг айтишича, унинг ҳимоясидаги шахс шунчаки неандерталларга хос тақлид қилаётганди ва бу болаларча ҳаракатни кечириш мумкин. Бироқ, бу ирқчилик кайфиятидаги имо-ишора эканлиги аниқ."
Филип Ганнон тўрт йилга Англия ва Уельсда ўтказиладиган "Ливерпуль"нинг ҳар қандай ўйинларига кириш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва 480 фунт-стерлинг жаримага тортилди.