Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Иордания U-22 муддатидан аввал Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

22 июнь куни Катмандудаги “Дасрат” стадионида Непал ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасида U-22 Осиё чемпионати саралаш “D” гуруҳи 4-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда иорданиялик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусъаб Муҳаммад дублга эришган бўлса, битта гол урган Маҳмуд Салим Затара эса голлари сонини тўрттага етказиб, саралаш мусобақаси тўпурарига айланиб олди.

Шундай қилиб, Иордания терма жамоаси учта ўйинда ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормай, жами ўнта гол уриб, юз фоизлик натижа – 9 очко йиғиб, муддатидан аввал финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Ислом Табиат шогирдлари 24 июнь куни бўлажак 5-тур баҳслари доирасида Ўзбекистон терма жамоасига имкониятни бой берган тақдирда ҳам иккинчи ўриндан пастга тушиб кетмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш арафасида турибди. Алексей Евстафеев шогирдлари сўнгги турда Иордания терма жамоасига имкониятни бой берсалар ҳам финал босқичи иштирокчисига айланишлари мумкин. Бунинг учун Иордания Ўзбекистонни уч тўп фарқи билан мағлубиятга учратмаслиги, шу ҳолатда, Бангладеш Яманга тўртта тўп фарқи билан мағлубиятга учрамаслиги керак бўлади. Акс ҳолда, Яман терма жамоаси очколари сонини еттитага етказиб, иккинчи ўрин билан олдига қўйилган вазифани ҳал қилади.

Бу воқеаларнинг энг ёмон эҳтимолий ривожи бўлиб, мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа Ўзбекистон терма жамоасини шубҳасиз финал босқичи иштирокчисига айлантиради. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба эса Ўзбекистон терма жамоасини “D” саралаш гуруҳи ғолибига айлантиради. Бангладеш ҳамда Непал терма жамоаларида финал босқичи учун ҳеч қандай имконият қолмаган.

2013 йилги U-22 Осиё чемпионати финал босқичи 2014 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади. Мусобақага қайси мамлакат мезбонлик қилиши ҳозирча номаълум. 23 июнь куни бошқа саралаш гуруҳларида ҳам баҳслар старт олади. Шундай қилиб, Иордания U-22 терма жамоаси Осиё чемпионатининг илк иштирокчисига айланди.

U-22 Осиё чемпионати саралаш

“D” гуруҳи, 5-тур учрашувлари
24 июнь, якшанба

14:15. Бангладеш – Яман
17:25. Ўзбекистон - Иордания

 

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Иордания

3

3

0

0

10-0

9

2

Ўзбекистон

3

2

1

0

7-4

7

3

Яман

3

1

1

1

2-5

4

4

Непал

4

1

0

3

6-9

3

5

Бангладеш

3

0

0

3

2-9

0

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:49, 22.06.2012.
Ўқилди: 6181 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.