Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«SBS Cup». Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Уругвайни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Япониядаги халқаро турнир доирасида ўзининг иккинчи учрашувини ўтказди. Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоа Уругвай ёшлар жамоасига қарши майдонга чиқди.

Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. Баҳснинг 37-дақиқасида вакилларимиз майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужум  ташкил қилишди. Нодирбек Абдураззоқов томонидан 15 метрлардан йўлланган зарбани уругвайлик посбон қайтара олмади.

Учрашув охиригача мазкур ҳисоб ўзгармади. Эслатиб ўтамз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақа доирасида дастлабки ўйинни Япониянинг "Шизуока" клубига қарши ўтказиб, асосий вақт 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунлангач, пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Терма жамоамиз сўнгги турда Япония ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

«SBS Cup» (U-19)
Уругвай U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1 (0:1)
Гол: Нодирбек Абдураззоқов (37)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:48, 26.08.2022.
Ўқилди: 3692 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4584]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4099]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3601]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3301]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2916]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2897]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2840]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2634]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2566]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2328]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик