Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Греция "Немис машинаси"га қаршилик кўрсата олмади

Баҳо:
+ | -

Греклар чорак финалда ўзларининг ушбу мусобақадаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди деб, бемалол айтиш мумкин. Ахир, мусобақанинг энг асосий фаворитларидан бири дарвозасини икки бора ишғол эта олиш осон эмас. Аммо, немислар бунгача ўйин тақдирини ҳал этиб бўлишганди.

Ўйиннинг дастлабки ярим соатида уначалик омади юришмаган Германия термаси бироз асабийлаша ҳам бошлаганди. Аммо катта саҳнага немислар сардори Филипп Лам чиқди. Унинг чамаси 25 метрлардан берган кучли зарбаси олдида греклар дарвозабони ожиз қолди.

Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек "немис машинаси"нинг устунлиги остида бошланди. Аммо, ушбу ЕВРОда кўпчиликнинг меҳрини қоонишга улгурган Греция ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқди. Тезкор қарши ҳужумни Самарас ажойиб гол билан якунлади. Ушбу голдан кейин греклардан яна мўжиза кутаётганлар сафи ошган бўлиши табиий. Аммо рақиб Германия эканлигини унутмаганлас сафи ундан ҳам кўпчилик эканлигига шубҳа йўқ.

Ўтказиб юборилган голдан кейин жаҳли чиққан "немис машинаси"ни греклар тўхтатишнинг уддасидан чиқа олишмади. Сами Хедира жуда чиройли зарба билан, Миро Клозе ўз услубида боши билан, Ройс ҳам бўш даарвоза бўлсада, чиройли зарба билан ҳисобни 4:1 кўринишга олиб келиб қўйишди.
"Греция эртаги" шу билан ўз ниҳоясига етди.

Ўйин оҳирида Салпингидиснинг пенальтидан киритган голи грекларга кетар чоғи юпанч вазифасини бажариб берди.

Германия фаворитларга хос, чиройли ва мазмунли ўйини билан ярим финалга йўл олди.

Евро-2012. Чорак финал

ГЕРМАНИЯ - ГРЕЦИЯ 4:2 (1:0)
Голлар: Лам, 39, Хедира, 61, Клозе, 68, Ройс, 74 - Самарас, 55, Салпингидис, 89 (пенальти)
Германия: Нойер, Боатенг, Хуммельс, Бадштубер, Лам, Хедира, Швайнштайгер, Ўзил, Шюррле (Мюллер, 68), Ройс (Гётце, 80), Клозе (Гомес, 80)
Греция: Сифакис, Маниатис, Цавеллас (Фотакис, 46), К. Пападопулос, Торосидис, Папастатопулос, Макос (Либеропулос, 72), Кацуранис, Нинис (Гекас, 46), Самарас, Салпингидис     
Огоҳлантиришлар: Самарас, Папастатопулос

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:49, 23.06.2012.
Ўқилди: 6047 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик