Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Роналду яна мураббий билан жанжаллашди. Тен Хаг уни ҳамманинг кўз ўнгида қаттиқ хақорат қилди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг фаолиятидаги қора кунлар давом этмоқда. Уни жаҳон юлдузига айлантирган "Манчестер Юнайтед" клубига қайтиши унинг фаолияти учун ажойиб якун бўлиши керак эди. Лекин, аслида, Манчестердаги камбек португалияликка даҳшатни эслатади.

Эрик тен Хагнинг бош мураббий бўлиб келиши билан португалиялик дахлсиз бўлишни тўхтатди. У майдонда борган сари ўринсиз бўлиб бормоқда. Масалан, ўтган ҳафтада "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтган энг муҳим учрашувда Роналду фақат сўнгги 4 дақиқада майдонга тушди. Суперюлдуз учун бу хақоратдек гап эмасми?

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, Криштианунинг ўйин услуби юқори босимни тарғиб қилувчи Тен Хагнинг тактик ғояларига тўғри келмайди. Роналду эса аллақачон 90 дақиқа шу тарзда ўйнашга бардош бера олмайди.

Иккинчидан, португалияликнинг ўзи мураббийдан норозилигини билдирди - у машғулотларда қарорларини муҳокама қилади, кийим алмаштириш хонасида уни очиқчасига танқид қилади. Қолаверса, Роналду жамоадан алоҳида ёлғиз овқатланади.

Куни кеча Британия ОАВларида қизиқарли эпизод пайдо бўлди. Маълум бўлишича, “Брендфорд”га 0:4 ҳисобида шармандали мағлубиятдан сўнг Тен Хаг бутун жамоани тўплаган, шунда ҳар бир ўйинчи ўз фикрларини билдириши ва инқироздан чиқиш йўли бўйича ўз қарашларини таклиф қилиши мумкин эди.

Аммо нидерландиялик ўзининг нутқида клуб раҳбарияти уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди. Ҳатто у жуда қаттиқ қарорларини қабул қилса ҳам. Тен Хаг, шунингдек, унинг обрўсига салбий таъсир кўрсатадиган одамларнинг жамоада бўлишига йўл қўймаслигини айтди.

Шундан сўнг у бутун жамоа олдида Роналдуга танбеҳ берди. Ва унга ҳужумчи "Ливерпул"га қарши ўйинда асосий таркибга кирмаслигини айтди. Роналду бугунги “Саутгемптон”га қарши баҳсда ҳам асосий таркибга киритилмади.

Роналдунинг ўзи йиғилишда индамади. Лекин у, албатта, хулосалар чиқарди. Агар шундай суҳбатдан кейин ҳам Криштиану Манчестерда қолса, бу жуда ажабланарли бўлади. Тўғри, яна бир муаммо бор - Европанинг ҳеч бир топ-клуби ҳали молиявий талаблари жуда юқори бўлган футболчини қабул қилиш истагини билдирмаган. Демак, Манчестерни тарк этиш бу жуда катта таваккал. Камида олти ой жамоасиз қолиш хавфи катта. Трансфер ойнаси ёпилишигача бўлган вақт эса қисқариб бормоқда.

Киритилди: 16:22, 27.08.2022.
Ўқилди: 20853 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.