Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов учун битта даъвогар клуб қолди

Баҳо:
+ | -

"Болонья" ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича "Рома" билан келиша олмагач, музокараларни тўхтатди.

Ўзбекистонлик футболчига даъвогар сифатида фақат Туркиянинг "Трабзонспор" клуби қолди. Ушбу жамоа бош мураббийи Абдуллоҳ Овчи ҳамюртимизни ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Аввалроқ "Трабзонспор" Шомуродовнинг бир йиллик ижараси учун 1 миллион евро таклиф қилган эди. "Болонья" эса Элдорни бир йилга ижарага олиб, келаси йили унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш учун 10 миллион евро таклиф қилди. Аммо "Рома" мажбурий трансфер учун 14 миллион евро талаб қилиб, ушбу нархни туширмади.

Европада ёзги трансфер ойнаси ёпилишига 3 кун вақт қолди. "Рома" клуби раҳбарияти Моуриньонинг режаларига кирмаётган Шомуродов борасида қандай қарорга келиши мана шу 3 кун ичида аниқ бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:23, 28.08.2022.
Ўқилди: 16933 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик