Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер "Реал Мадрид" норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Одегорни нима учун Лондоннинг "Арсенал" клубига сотиб юборганига ҳайрон бўлди.
“Мен адашиб қолдим. Нега биласизми? Мени ҳайратда қолдирадиган нарса шундаки, "Реал Мадрид" Кроос ва Модрич тез орада кетишларини билиб, Одегорни бериб юборди. Жуда ғалати қарор. Мартин жуда истеъдодли футболчи", - дейди мутахассис.
23 ёшли скандинавиялик ярим ҳимоячи 2021 йилнинг ёзидан буён "канонирлар" сафида ўйнайди. Унинг клуб билан шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Премьер-лиганинг янги мавсумида Одегор тўртта ўйинда учта гол урди.