«Ньюкасл» ёз якунига қадар Лондондан футболчи харид қилиш ниятида. Хабарларга кўра, «Вест Хэм» ҳимоячиси Харрисон Эшби «қарғалар» эътиборида турибди.
20 ёшли футболчи жамоадан кетиш ниятини билдирган. Эшби «болғачилар»нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилади. У учун «Вест Хэм» 2,5 миллион фунт талаб қилмоқда.