Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

"Ливерпуль" ярим ҳимоясини "тирилтириши" мумкин бўлган тўрт футболчи. Улар кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ярим ҳимояси айни дамда анча аянчли аҳволга тушиб қолган. Жамоа майдон марказини кучайтириши лозим. Аммо Юрген Клопп жамоасида кадрлар етишмовчилиги мавжуд. Қуйида ўз жамоасида муваффақият қозонган ва янги клубларга трансфер қилинган бир нечта футболчи ҳақида гап боради. Улар сотиб олинганда, катта эҳтимол билан "Ливерпуль" майдон марказига ҳам жуда фойдали бўларди.

Витинья ("Порту"дан "ПСЖ"га)

Яқин ўтмишда мерсисайдликлар Португалия чемпионатидан харидларни амалга оширди. Ҳужумчилар, Луис Диас ҳамда Дарвин Нуньес айнан Роналдунинг ватанидан келтирилди. Аммо "Ливерпуль" майдон маркази учун яна бир фойдали футболчи айнан Португалияда бор эди. Аммо у ҳозирда "ПСЖ" вакилига айланди. Бир неча ҳафта олдин "Порту"дан "ПСЖ"га йўл олган Витинья, ўз ҳаракатлари билан Тиаго Алкантарага тенглаштирилган эди. 22 ёшли футболчи 40 миллион фунт эвазига парижликлар сафини тўлдирган. "Ливерпуль" эса шундай иқтидорни қўлдан чиқарди.

Бруну Гимарайнш ("Лион"дан "Ньюкасл"га)

Январь ойида Англияга йўл олган футболчи, "Ньюкасл"нинг янги раҳбарияти томонидан амалга оширилган илк энг атта харид эди. Бруну ҳам Винтинья каби 40 миллионга харид қилинган. Бироқ, фарқли равишда унинг жамоасига таъсири ўта юқори бўлди. Бразилия терма жамоаси аъзоси 24 ёшда ва жуда ҳам иқтидорли футболчи. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "қарғалар" сафида 1034 дақиқа ҳаракат қилиб, 5 та гол уришга эришди. Гимарайнш майдон марказида 6 ёки 8 рақамли футболчи вазифасини яхши бажаради. Бу эса Клопп жамоасига керак жиҳатлардан биридир. Балки "Ливерпуль" кейинги мавсумларда уни сотиб олар. Ҳархолда, Бруну ҳали ёш ва умидли.

Матеуш Нуньес ("Спортинг"дан "Вулверхэмпон"га)

Ёзнинг энг сўнгги харидларидан бири бўлган Нуньес, ҳаммани ҳайратга солиб, "Вулверхэмптон"га ўтиб кетди. "Ҳайрат" сўзининг ишлатишимизга сабаб, 24 ёшли ярим ҳимоячига ёз бўйи "Ливерпуль" қизиқиш билдириб келаётганди. Энди эса Нуньес АПЛда "Ливерпул"га қарши курашади. Унинг "бўрилар"га тегадиган фойдаси жуда ҳам баланд бўлиши тахмин қилинмоқда. Чунки Нуньес учун озмунча харажат қилинмади (38 миллион фунт).

Родриго Бентанкур ("Ювентус"дан "Тоттенхэм"га)

Қишда қилинган трансферлардан яна бир бу Бентанкурнинг кўчиши эди. У Туриндан Лондоннинг "Тоттенхэм"ига келди. "Шпорлар" уругвайликни 20 миллион фунтга харид қилганди. 25 ёшли футболчида ўйинни ва тўпни назорат қилиш борасида бой тажриба мавжуд. Антонио Конте ундан ЕЧЛ баҳсларида унумли фойдаланиши кутилмоқда. Аммо "Ливерпуль" Бентанкурни харид қилиши мумкин эди. Чунки мерсисайдликлар рақибдан тўпни олиб қўйиб, уни ҳужум чизиғига етказиб берадиган футболчига кучли муҳтожлик сезмоқда. Аммо юқоридаги вариантлардан ҳеч бири "Ливерпуль" раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмади. Энди эса жамоага ярим ҳимоячи керак.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: liverpool.com
Киритилди: 12:12, 29.08.2022.
Ўқилди: 5386 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.