"МЮ" Антонини 100 миллион еврога харид қилганди. Бу ҳақида Фабрицио Романо шундай дейди:
"Футболчининг расман эълон қилиниши бу ҳафта амалга ошади. Балки бугун, балки сешанба куни. Лекин томонлар аллақачон келишувга эришди. Антони учун "Аякс" 95 миллион евро кафолатланган маблағни олади. 5 миллион евро эса бонуслар шаклида тақдим этилади. "МЮ" шунингдек "Сан-Пауло"га ҳам маълум миқдордаги пулни ўтказиб беради".