Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Антони учун 100 миллион — кўп эмасми?

Баҳо:
+ | -

“Аякс”нинг бразилиялик ҳужумчиси Антони “Манчестер Юнайтед”га қарийб 100 миллион еврога ўтиши деярли аниқ бўлди. Футболчининг талантига шубҳа қилмаган ҳолда, барибир бунча пул кўп эканини айтаётганлар кўп. Албатта, қўшилиш мумкин. Аммо футболчи:

1) “МЮ” учун зарур позиция – ўнг қанот ҳужумчиси;
2) Эрик Тен Хаг билан ажойиб муносабатлар;
3) ёш экани билан ушбу сумманинг ортиқча қисмини оқлаш мумкин.

Айниқса, Антонининг ёш экани муҳим аҳамият касб этади. Бу қадар ҳайрон қоларли бўлмаган Каземиронинг 70 миллионлик трансфери ва Антонининг 100 миллионлик нархи трансфери мисолида оддий тушунтираман.

Каземиро 30 ёшда ва 4 йилдан сўнг, яъни шартнома муддати тугаётган пайтда 34 ёшга киради. Бу ёшдаги футболчини бирор суммага сотиш қийин, катта эҳтимол билан эркин агентга айланиб, футболни тарк этиши мумкин. Бу дегани, ҳозир Каземирога сарфланган 70 миллион евро ва плюс тўрт йил давомида тўланадиган маош – тўлиқ Каземиронинг фаолияти учун харажат, тўғрими? Бу тахминан 70+48 =118 миллионни ташкил қилади.

Энди Антони. У 22 ёшда ва шартнома муддати тугаётган пайтда, яъни тўрт йил ўтиб, 26 ёшда бўлади. Бу ёшдаги футболчини маълум суммага сотиш мумкин. Агар Антони ростан ҳам суперюлдуз бўлиб етишса, олинаётган нархига ёки кўпроғига кетади. У ҳолда у учун қилинган харажат фақат тўланган маошлар бўлиб қолиб, Каземиродан бир неча баробар арзонга тушади.

Агар 4 йил ўтиб, “Манчестер Юнайтед” Антони билан янги шартнома тузадиган бўлса, қайсидир маънода яна бир трансферга айланади. Яъни, “Юнайтед” деярли текинга, ҳеч қайси клубга пул тўламасдан, яна 4 йил тўп суриши мумкин бўлган юлдуз футболчини қўлга киритаётган бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ёш футболчини олдинда иккита цикл (4+4) кутиб турганини эътиборга олсак, унга тўланадиган трансфер суммаси иккита трансфер учун деб ҳам ҳисоблаш мумкин.

Энди мабодо, Антони “Юнайтед”да яхши ўйин кўрсата олмай, ишончни оқлай олмаса, барибир футболчи истеъдодли экани кўриниб турибди, бу “скиллар” билан кучсизроқ клубга ёки бошқа лигага яхши нархга сотиш мумкин. Айтайлик, бозорда ўшандай даражадаги 25-26 ёшли футболчилар 40-50 млн. евро (Ришарлисон) бўлса, ўз-ўзидан клуб ҳозир тўланаётган сумманинг ярмини чиқариб олади. Эсингизда бўлса, Мемфис Депай уч йил Манчестерда ўйнай олмагач, олинган нархнинг ярмига “Лион”га сотиб юборилганди. Бундай мисоллар кўп.

Хуллас, Антони каби талантли футболчининг Англияда тўп суриши фақат ютуқ. Унга тўланаётган пул барибир бизники эмас ва агар бу сумма футболчининг ўзига қандайдир босим юкланмаса, зарари йўқ.

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 20:40, 29.08.2022.
Ўқилди: 6293 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.