Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Ўзбекистон U22 Осиё чемпионати йўлланмасини қийинчилик билан қўлга киритди

Баҳо:
+2 | -

22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини Иорданиядан кейин Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритди.

Непал мезбонлик қилган саралашнинг «D» гуруҳида юқорида қайд этилган уч мамлакатдан ташқари Бангладеш ва Яман терма жамоалари ҳам қитъа чемпионати йўлида кураш олиб боришди. Дастлабки уч турнинг барчасида йирик ғалабани қўлга киритган Иордания терма жамоаси Осиё мамлакатлари орасидан биринчи бўлиб вазифани уддалаган бўлса, иккинчи йўлланма учун Ўзбекистон ва Яман термалари кураш олиб бориши керак эди.

Дастлабки икки турда қийин ғалабаларни қўлга киритган Алексей Евстафеев бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг учинчи ўйинида Яман қаршилигини синдира олмади – 1:1. Натижада яманликлар Осиё чемпионатига йўл олиш имконини назарий жиҳатдан сақлаб қолишди. Бунинг учун сўнгги турда Яман Бангладешни 6та гол фарқи билан таслим қилиши, Ўзбекистон эса Иорданиядан енгилиши керак эди.

Бугун бўлиб ўтган куннинг илк ўйинида Яман Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди – 5:1. Куннинг иккинчи ўйинида Ўзбекистон 3та гол фарқи билан мағлуб бўлмасдан, кичик ҳисобда имкониятни бой берса ҳам вазифа уддаланарди. Буни яхши англаган Алексей Евстафеев жамоаси Иорданиядан керакли ҳисобда енгилди – 1:3 ва бир амаллаб Осиё чемпионати иштирокчисига айланди. Тўплар нисбати Яманда 7:6, Ўзбекистонда эса 8:7 кўрсаткични ташкил қилди.

Иорданияга қарши ўйиннинг 33-дақиқасида ўзбекистонлик футболчилар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Қайд этиш керак, Иордания устидан қозонилган ғалаба терма жамоани гуруҳ пешқадамига айлантирарди. Бироқ беллашувнинг сўнгги ўн дақиқлари жуда омадсиз келди. 81-дақиқада мувозанатни тиклаган иорданиялик футболчилар, орадан олти дақиқа ўтиб ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олишди. 89-дақиқада бош ҳакам ўзбекистонлик футболчини майдондан четлатди, бу эса учинчи гол билан жазоланди.  

Саралашнинг қолган гуруҳидаги беллашувлар кеча – 23 июнь куни старт олган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:20, 24.06.2012.
Ўқилди: 8349 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.