Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Пол Погба товламачилар томонидан таҳдидга учраётганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг оилавий можаролари борасида янги тафсилотлар маълум бўлди.

Маълум бўлишича, футболчининг акаси Матиас Погба шантаж йўли билан ундан 13 миллион еврога яқин пул ундирмоқчи.

Бир неча кун аввал Матиас ижтимоий тармоқда видео мурожаат қолдирган. Унда Матиас Пол Погба, унинг агенти Рафаэл Пименти ва Килиан Мбаппега оид катта шов-шувларга сабаб бўладиган видео борлигини маълум қилган.

Прокуратура «уюшган гуруҳ томонидан шантаж қилишга уриниш» бўйича иш қўзғаган. Get French Football News нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчини жорий йилнинг март ойида болаликдаги дўстлари ва икки нафар қуролланган шахс Париждаги уйга алдов йўли билан чақирган ва Полдан 13 миллион евро талаб қилган. Талончилар Погбага у профессионал футбол фаолиятини бошлагандан буён уларга ёрдам беришни тўхтатганини айтган.

Погбадан «кўрсатилган хизматлар» учун пул талаб қилинган — гўёки улар Полни 13 йил давомида яширинча қўриқлаб келган. «Ювентус» футболчисининг таъкидлашича, бундан кейин у акаси Матиас ва болаликдаги дўстлари томонидан таҳдидга учрай бошлаган.

Французнинг қўшимча қилишича, Париждаги воқеадан сўнг у товламачиларни яна бир неча бор, шу жумладан, 2022 йилнинг июль ойида Туриндаги «Ювентус» базасида ҳам кўрган. Ўшанда акаси Матиас ҳам ушбу гуруҳга киришини билиб қолган. Пол «кекса синьора» юристига мурожаат қилган, у эса ишни полицияга оширган.

Погба полиция ходимига доимо болаликдаги дўстларига ёрдам бериб келганини, январь ойида дўстларидан бирини банк картасидан 200 минг евро ўғирлаганликда айблаб, Манчестердаги уйидан ҳайдаб чиқаришга мажбур бўлганини айтиб берган.

Тергов натижалари Мбаппе ушбу воқеага товламачиларнинг Погба ҳақидаги тарқатган маълумотлари сабаб қўшилиб қолганини кўрсатади. Гўёки «Ювентус» хавбеки шамандан Килианни афсун қилиб қўйишини сўраган. Футболчининг ўзи бу айбловни рад этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:47, 29.08.2022.
Ўқилди: 3248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик