Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Андреа Пирло! Ёхуд твитлар хит паради

Баҳо:
+ | -

Кечаги чорак финал ўзининг драматизми билан олдинги ўйинларни ортда қолдира олди ва деярли бутун дунёни ўзига жалб қилди. Эътиборингизга, ўйин давомида машҳур шахсларнинг твиттерда ёзган фикрларини ҳавола қиламиз.

 

ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИГАЧА

Рууд Гуллит: Инглизлар шер каби олишмоқдалар

Жоуи Бартон: Ҳозир майдонда бўлаётган воқеаларнинг аҳамияти қолмади, Англия кутилганидан яхши натижага эришиб бўлди.

Йосси Бенаюн: Бир нечта хавфли вазият бўлди, яна ўйнаш керак. Пенальтилар сериясини истамайман.

Тим Кейхилл: Буни ўйин деб айтиш қийин. Бундай ҳолатда мағлубиятга учраш янада оғир. Пенальтилар серияси бўлмагани яхши.

Херард Пике: Менимча, ҳаммаси пенальтилар сериясида ҳал бўлади.

Венсан Компани: Наҳотки, бу ўйин дуранг билан тугаса?

Фил Невилл: Жон Терри бугун ажойиб ўйнамоқда.

Дэнни Симпсон: Илтимос, ғалаба қозонинглар, йигитлар. Англия, олға!

Йан Райт: Биз ғалаба қозонамиз. Ҳарт Балотеллининг зарбасини қайтаради!

 

ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИДАН СЎНГ:

Жузеппе Росси: Ҳа, Жи-Жи, ҳа!!!

Деми Де Зуев: Марио!!! Айтгандим-ку, у буни уддалайди деб

Ража Наинггтолан: Мама мия, Пирло нималар қиляпти?!

Майкл Оуэн: Пирло, ҳазиллашяпсанми?

Райан Баббел: Пирло, гап йўқ.

Кристиан Нобоа: Пирло – сифат белгиси

Жоуи Бартон: Мен Пирлодан фарзанд кўришни истайман.

Херард Пике: Пирло -  шунчаки, класс

Рууд Гуллит: Пирло ижросидаги пенальти – ўйиннинг бурилиш нуқтаси.

Йосси Бенаюн: Англия учун шармандалик. Лекин яхшироқ жамоа ғалаба қозонди.  

Робин ван Перси: ПИРЛО!

Артуро Видаль: Италия терма жамоасидаги дўстларимни табриклайман. Пирло эса ҳар доимгидек фаномен

Доминик Черчи: Автобус бекати бугун ишламаётганидан хурсандман. Чемпионлар лигаси финалидан кейин футболдан ажралиб қолаёзгандик.

Джоуи Бартон: Билмадим, ким кўпроқ хафа бўляпти, инглиз фанатларими ёки немис?

Луи Саа:  Ўйин тақдирини ўзининг ажойиб ижроси билан мистер Пирло ҳал қилди. Унинг бу зарбаси Буффонинг сейвидан кам эмас.

Эльеро Элиа: Пирло – №1

Майкл Оуэн: Пирло – ажойиб. Аммо бизда ҳам ёши катта бўлса ҳам, Пирло каби савияли футболчи бор. Афсуски у бугун майдонда йўқ эди. Пол Скоулз!

Давид Луиз: Эшли Коул, сен барибир энг зўрсан.

Энди Коул: Ярим ҳимояда Андреа Пирлодан мастер класс.

Алессандро Матри: Йигитлар, ахир бу 21 рақамли ажойиб томоша!

Албатта, “КПР” ярим ҳимоячиси Жоуи Бартоннинг Пирлодан фарзанд кўрмоқчи экани ҳақидаги твит ўзининг оргиналлиги билан ажралиб турса-да, яқиндагина ўлим билан юзма юз келган Фабрис Муамбанинг ёзганлари ҳар қандай хит парадда алоиҳда ўрин тутган бўларди. У ўз твиттерига юрак уришини назорат қиладиган аппаратининг расмни қўйди ва:

“Пенальтилар сериясини кўришдан олдин, мана бу йигитчани созлаб олишим керак” деб ёзди. Эсингизда бўлса, Муамба айнан юраги тўхтаб қолгани туфайли бир неча кун бехуш ётганди. 

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:05, 25.06.2012.
Ўқилди: 6416 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.