Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўткир Юсупов: «Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 31 ёшли тажрибали дарвозабони Ўткир Юсупов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Хабарингиз бор, жамоамиз 28 август куни Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган баҳсда айнан “Пахтакор”га қарши майдонга тушган ва ўша ўйинда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилганди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубоги чорак финалида ҳам “шерлар” билан куч синашадиган бўлдик.

Бу сафарги учрашув олдингисидан ҳам кўра, кескин ва шиддатли курашлар остида кечиши аниқ. Боиси, бўлажак ўйинда энди дуранг бўлмайди ва қайсидир жамоа зафар қучиши шарт.        

Шунинг учун ушбу беллашув “Финалдан олдинги финал” дея эътироф этилмоқда ҳамда бўлажак баҳсга қизиқиш ўта юқори.

Биз – футболчилар ҳам мазкур ўйиннинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз ва бўлажак беллашувда ғалаба қозониш, мухлисларга қувонч улашиш, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Боиси, жорий мавсумда Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.  

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган юксак мақсад, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача кураш олиб боради ҳамда буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", — деди Юсупов "Навбаҳор" клуби матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:00, 01.09.2022.
Ўқилди: 2639 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3802]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2909]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2015]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1890]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1870]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1625]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1578]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1523]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1509]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1353]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.