Испания терма жамоаси аъзоси Сеск Фабрегас мухлислар ва журналистлардан ўзини терма жамоада Мессига қиёсламасликларини сўради.
"Мен ҳеч қачон ўзимни Месси билан таққосламаганман. Бу шунчаки сафсата. Мен фақатгина мураббий қаерда ўнашимни айтса ўша ерда ўйнаяпман" дейди футболчи.
"Месси ва мен бошқа-бошқа футболчи бўлганимиз сабабли бу ҳақида гаплашиш шарт эмас деб ўйлайман. Биз футбол тарихидаги дунёнинг энг яхши футболчисини мисол қилиб оляпмиз. Мен эркин футболчи сифатида ҳаракатланаётганимда ўзимни яхши ҳис қилаётгандирман. Бироқ, Месси ва мени таққослаш жуда катта бўрттириш. Месси бошқа, мен бошқа. Менинг бешта футболчини алдаб ўтиб гол уришимни кутишяпти деб ўйламайман, лекин, мендан сўнгги пасни узатишимни ёки жарима майдончаси ичида ҳаркатланишимни кутишмоқда, менимча."
Шунингдек, Фабрегас Испания терма жамоасининг ўйин услуби ҳақида ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди.
"Агар бизнинг ўйинимиз зерикарли бўлса, бу сизнинг шахсий яшашга ҳақли фикрингиз. Бироқ, биз ўйин услубимизга ишонамиз ва уни ўзгартирмоқчи эмасмиз."
"Бизнинг мухлисларимизга завқ бағишлашимиз кераклиги бор гап. Баъзида кучли босим остида қолаётганимизда, бизни шунчачалик қўллаб турган мухлисларимиз ҳақида унутиб қуяётган бўлишимиз мумкин."
"Агар сиз ранжиган бўлсангиз, бизни кечиринг, бу бошқа такрорланмайди. Умид қиламизки, финал йўлланмасини қўлга киритганимизда биргаликда ғалабамизни нишонлаймиз."