Мана ҳозиргина олган хабарларимизга қараганда мамлактимизнинг етакчи клуби ва биз мухлисларнинг севикли жамоамиз «Насаф» футболчиларига чет эл клубларидан таклифлар «оқиб» келаяпти экан.
Аниқроқ айтганда, Эркин Бойдуллаевга «Ал-Иттифоқ», Боян Малишичга «Говерла Закарпатье», Фозил Мусаевга эса БААнинг етакчи клубларидан таклифлар бўлган, бу ҳақиқатга анча яқин хабар, Бойдуллаев ва Малишич ҳақидагиси эса салкам расмий, чунки бу хабарни шахсан «Насаф» матбуот котиби твиттерида айтилиб тасдиқланган.
Умуман олиб гапирганда, бу уч футболчимиз ҳам ўз амплуаласига кўра майдон марказида ўйнашади, Эркин Бойдуллаев марказда, Малишич ҳимояда Фозилимиз эса ҳам ҳужум ҳам ҳимояда бирдек ўйнай олади. Малишичга қизиқиш билдираётган клуб Украинанинг «Закарпатье» клуби, бу клуб эсингизда бўлса “Насаф” билан қишда ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Бойдуллаевга харидор «Ал Иттифоқ» эса Саудия Арабистонининг етакчи номдор клуби эканлиги сиз ва бизга аён, «Ал Иттифоқ» бу йил ОЧЛда ўйнай олмайди, яъни плейй-офф босқичида «Истиқлол» тўсиғидан ўта олмади, ҳозирда эса ОФК кубогининг чорак финалчилари қаторида турибди. Бу клуб деярли мунтазам ОЧЛда қатнашиб келади.
Фозил Мусаев борасида эса аниқ бир маълумотимиз минг афсуслар бўлсинки, йўқ. Лекин Фозил оддий футболчи эмас ва бундай тажрибали ўйинчиларга оддий клублар қизиқишмайди.
Хўш, улар кетишадими? Бизга маълум бўлишича клуб Фозил ва Эркинни четга чиқаргиси йўқ, раҳбариятимиз ҳам биз мухлисларни ўйлаяпти ва шу орқали жуда хурсанд қиладиди-да, ҳеч бирини бериб юбормоқчи эмас, қойил!
Малишич борасида эса кўпчилик, клуб рози демоқда, аммо бу бўлмаган гапга ўхшайди, зеро клуб ҳар бир келган таклифни текширади ва ўрганади ҳамда бу “рози бўлади” - дегани эмаску, Малишичнинг ўзи билан гаплашганимизда эса бироз муддат аввал у «Насаф»ни севишини ва бу клубдан ҳали бери кетмаслигини айтиб ўтган эди, қани кўрамиз, воқеалар ривожи қандай давом этаркин.
Воқеалар қандай ривож топишидан қатъий назар биз хурсанд бўладиган нарса, айнан «Насаф» ўйинчиларига хорижлик клубларининг қизиқиши кўплигидадир, чунки жамоамизга эътибор бор ва у кучли.
Хуллас жамоамиздан фахрланинг бу жамоага бутун-бир Осиёни назари тушган!
Олға «Насаф»!