Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Ноттингем Форест" "Челси" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Челси"нинг бельгиялик ҳужумчиси Миши Батшуайи "Ноттингем Форест"га ўтишга яқин турибди.

Форварднинг "кўклар" билан шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади. Бельгиялик футболчини Transfermarkt портали 10 млн еврога баҳолаган.

28 ёшли Батшуайи 2016 йилнинг ёзида 39 миллион евро эвазига "Марсел"дан "Челси"га ўтганди. У "аристократлар" сафида жами 77та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган ва 6та голга ассистентлик қилган. "Челси"га ўтгандан сўнг, Батшуайи бир неча бор ижарага берилди: Дортмунднинг "Боруссия", "Валенсия", Лондоннинг "Кристал Пэлас" жамоаларида ижара асосида ўйнаган. Мишининг сўнгги жамоаси Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси бўлиб, у ерда 42 та ўйинда 14 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Миши 2015 йилдан бери Бельгия терма жамоасида ўйнаб келмоқда, терма жамоа билан биргаликда 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндорига айланди.

Киритилди: 23:35, 01.09.2022.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик