Ўзбекистон кубоги нимчорак финал учрашувидан ўрин олган "Олмалиқ" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 5 июлдан 4 июлга кўчирилди.
ПФЛ расмий сайти бунга сабаб сифатида Олмалиқдаги "Металлург" стадионида ОТМК ходимлари ўртасидаги мусобақа ўтказилишини келтирган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасида Андижонда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда "Андижон" клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.