Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

"Саутгемптон" бирданига учта харидни амалга оширди (фото)

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Энсли Мэйтленд-Найлз “Арсенал”ни тарк этди.

25 ёшли англиялик футболчининг ижараси ҳақида "Саутгемптон" эълон қилди. Шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Рома"да ўтказди ва А Серияда 8та ўйинда бирорта ҳам самарали ҳаракат қилмади.

“Саутгемптон” “Манчестер Сити”дан 19 ёшли ярим ҳимоячи Сэм Эдозини ҳам сотиб олди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолади. Sky Sports трансферни 10 миллион фунтга баҳоламоқда.

Бундан ташқари, "Саутгемптон" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Хуан Лариосни ўз сафига қўшиб олди. 18 ёшли испаниялик футболчи учун 6 миллион фунт тўлаган.

Киритилди: 06:08, 02.09.2022.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик