Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Трансфер ойнасининг сўнгги куни содир бўлган супер трансферлар

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда кучли бешлик лигаларида трансфер ойнаси расман ёпилди. Сўнгги кунда амалга оширилган супер трансферлар билан тарнишинг.

Мануэл Аканжи - "Боруссия Д"дан "Ман Сити"га, 17,5 млн евро

Жуда кутилмаган трансфер - Гвардиола ҳимояни дортмундлик футболчи билан мустаҳкамлади. Швейцариялик бозор нархидан пастроқ пул эвазига “Сити” футболчисига айланди. Энди Аканжи захира ўриндиғини бойитади.

Артур Мело - "Ювентус"дан "Ливерпул"га, ижарага

Клоппда деярли барча марказий ярим ҳимоячилар жароҳатлар туфайли майдонга тушмаяпти. Фақат ёш Эллиотт ва Карвальо ва Милнер майдон марказини ушлаб турибди. Инсайдерларнинг ёзишича, Артур Жордан Хендерсон жароҳат олганидан сўнг дархол пайдо бўлган вариант. Бразилиялик футболчининг ўзи учун бу топ-клубда ўйнаш учун учинчи имконият.

Пьер-Эмерик Обамеянг - "Барселона"дан "Челси"га

Олтинчи турга келиб, “Челси” нафақат ҳимоячилар, балки ҳужумчиларни ҳам сотиб олиш кераклигини тушунди ва Тухель Обамеянг билан шартнома имзолади. "Барса" учун ажойиб бизнес - қишда улар "Арсенал"ни ўйинчини текинга қўйиб юборишга мажбур қилишди, ёзда эса Маркос Алонсо ва 12 миллион евро олишди.

Деннис Закария – “Ювентус”дан “Челси”га, ижарага

Қишда “Юве” швейцариялик ярим ҳимоячини Гладбахдан тортиб олди, олти ойдан сўнг Закария Томас Тухель учун майдон марказини мустаҳкамлаш учун “Челси”га кетди.

Мартин Дубравка - "Ньюкасл"дан "Манчестер Юнайтед"га, ижарага

"Ньюкасл" ажойиб дарвозабонни захира ўриндиғида ушлаб туриш ҳатто шайхлар учун ҳам ортиқча, деб ҳисоблади. Шундай экан, Дубравка энди “Манчестер Юнайтед”да захира ўриндиғида ўтиради.

Леандер Дендонкер – “Вулверхэмптон”дан “Астон Вилла”га, 15 миллион фунт

Яна бир бельгиялик ўз клубини ўзгартиради. Жеррард мавсумни даҳшатли бошлаганидан кейин ярим ҳимояда Дендонкерга муҳтож эди. "Бўрилар" эса мавсумни учта ярим ҳимоячи (Нуньес, Невес ва Жоау Моутиньо) билан қандай ўтказиши умуман аниқ эмас.

Виллиан - "Коринтианс"дан - "Фулхэм"га, эркин агент

Август ойи ўрталарида бразилиялик "Коринтианс"ни тарк этди. Ўзи тушунтирганидек, ёмон ўйнаганда ёки жамоа мағлуб бўлганида унга ва унинг оиласига таҳдидлар келиб чиқади. Виллиан Лондоннинг хавфсизлигига қайтишни танлади, у ерда ҳамма нарса оддий ва таниш.

Эктор Бельерин - "Арсенал"дан "Барселона"га, эркин агент

Энди каталонияликлар ҳимоясининг ўнг қаноти замонавий футболчилар билан бойиди. Бельерин бир йиллик шартнома имзолади ва маошини жиддий қисқартирди. Ҳаммаси ўз она клубига қайтиш учун.

Мартин Брэйтуэйт– “Барселона”дан “Эспаньол”га, эркин агент

"Барселона" бутун ёз давомида данияликни ҳеч бўлмаганда қаергадир сотишга ҳаракат қилди. Брэйтуэйт трансфер ойнасининг сўнгги кунида шартномани бекор қилди ва ҳатто Каталонияни тарк этмасдан "Эспаньол" билан шартнома имзолади.

Лукас Окампос - "Севилтя"дан "Аякс"га, ижарага

Бу трансфер кеча содир бўлиши мумкин эди, аммо Амстердам клуби директорлар кенгаши келишувни маъқулламади. Натижада, "Севилья" шунга қарамай, "Аякс"ни Антони ўрнига Окампосни олишга кўндирди. 20 миллионга тўғридан-тўғри сотиб олиш ўрнига, энди улар 16 милион тўлайдиган бўлишди.

Сержиньо Дест - "Барселона"дан "Милан"га, ижарага

Ўнг қанот ҳимоячиси доим "Барселона"ни тарк этишдан бош тортди, аммо “Милан” таклифи футболчини бефарқ қолдирмади. Италия чемпионига Дест Флоренсининг жароҳати туфайли керак эди.

Франческо Ачерби - "Лацио"дан "Интер"га, ижарага

Симоне Индзаги “Интер” ҳимоясини ким кучайтириши ҳақида узоқ ўйлади. Танлов “Лацио”даги эски танишига тушди, 34 ёшли Европа чемпиони баҳорда вазиятни ўзгартириш истагини билдирди. У трансфер ойнасининг сўнгги кунигача кутишига тўғри келди.

Карлос Солер - "Валенсия"дан "ПСЖ"га, 18 млн

Луис Кампос ҳаракатда. Трансфер ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганида “ПСЖ” спорт директори ярим ҳимояни қайта тиклади. Энди иккита испаниялик майдон марказида ўйнайди.

Юлиан Дракслер – “ПСЖ”дан, “Бенфика”га, ижара

Дракслер барибир “ПСЖ”да унчалик кўп ўйнамади ва Руис ва Солер келиши билан эса кетишга қарор қилди. Луис Кампос Жаҳон чемпионини “Бенфика”га ижараг бериб юборди.

Киритилди: 14:35, 02.09.2022.
Ўқилди: 13908 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.