Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хайрулла Ҳамидов «Навбаҳор» - «Пахтакор» ўйини борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Намангандаги ўйин яна зўр ўтди. Олдинги ўйинда соф футбол кўрдик, бунда унақамасу, дерсиз? Чемпионатда дуранг икки томонни қониқтирарди, кубокда эса дуранг йўқ. Дуранг йўқ жойда муроса кўчаси бўлмайди. Шунинг учун фарқли баҳслар.

Ўйин картинасидан келиб чиқиб айтаман, Наманган жамоаси ғалабага ҳақли ўйнади. Чунки “Навбаҳор” олдинги баҳсга қараганда жиддийроқ ҳаракат қилди, ўз ҳолатидан келиб чиқиб ўйнади. Бабаян ўтган ўйинга тўғри реакция берди - жамоасини қарши ҳужумга чоғлагани, рақибнинг нозик жиҳатини илғагани ва “Пахтакор”нинг кучли томонига шу услуб билан бормагани ажойиб муносабат аслида.

Макс ўтган ўйинда кучли эди, шубҳасиз. Шундан келиб чиқиб яна шунақа ўйнашга қарор қилди, бўлибам жамоавий ўйинда кучлироқ кўринган баъзи ўйинчиларини захирага олган ҳолда. “А-ля Жоржиньо”ни кўрамиз-да сўнг…

Энг ёмони, албатта, шунақа катта баҳсда VAR ишламагани. Кадрлар вазиятни тўлиқ ифода эта олмагани. Ўйлашимча, пенальтили вазиятларда ҳакамларда асос бор эди. Ўтган йилги Сардор Рашидовда пенальти бўлгани каби Алибоев вазиятида ҳам пенальти бор, деб ҳисоблайман. Лекин гап бошқа томонда. Одамларнинг шубҳаланишида. Инсон факторини ётволиб келтирмайсизми энди, 21-аср одамига “ҳар қандай сабаб баҳона” бўлиб қолаверади.

Азмиддинов голини “макгрегорона” нишонлагани эсингизда бордир, а? Азим Аҳмедов ўйин тугагач шу ишни такрорлади. Стадионга эслатиб ўтди. Шуни кўриб бу жамоалар баҳси росмана класико даражасига чиқди, деб баралла айта оламиз.

Мухлислар перфоманси ҳақида ортиқча гапим йўқ, доимги манзара. Респект.

Хуллас, эртанги кубок ўйинларидан ҳам бугунги ҳароратни кутиб қоламан. Алё, Андижон:)

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 00:13, 03.09.2022.
Ўқилди: 7529 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.