Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Азмуннинг маҳбубаси футболчининг устидан судга шикоят қилди

Баҳо:
+ | -

- Азмун ҳашамат учун 50 бош от боқади, аммо ўз қизини таъминлашдан бош тортади - эронлик футболчининг собиқ маҳбубаси «СЭ» нашри ор­қали шундай нола қилди.

Сардор Азмун ўтган қиш «Зенит»дан Германиянинг «Ба­йер» клубига йўл олди, аммо унинг Россияда ҳали ҳал этилмаган ишлари ҳам бор. 2021 йилнинг декабрь ойида эронлик ҳужумчи иши бўйича оталикни аниқлаш ва алимент ундириш юзасидан биринчи суд мажлиси ўтказилганди. Жорий йилнинг июнида эса футболчининг собиқ маҳбубаси Алия суд ҳукмини қўлга олди, бироқ...

Суд эронлик футболчи Алия қизининг отаси эканлигини тасдиқлади ва унга фарзандини тўлиқ таъминлаш мажбуриятини юклади. Бироқ «Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси бу ҳукмга нисбатан апелляция берди. Демакки, суд жараёни давом этади. Ҳозирда якуний қарор қачон қабул қилинишини ҳеч ким билмайди. Азмун ва Алиянинг ўзаро муносабатлари 2018 йили бошланган. Эронлик ўша вақт «Рубин»да ўйнарди. Сардор Санкт-Петербургга кўчиб ўтганидан кейин ҳам жуфтлик бирга эди. Аммо футболчи Алиянинг ҳомиладорлигидан хабар топгач, у билан алоқани узишга қарор қилган. Ке­йин оталикни тан олишдан ҳам бош тортган, лекин Алияга моддий ёрдам кўрсатиб турган.

Сардор Азмуннинг қимматбаҳо отларга қизиқиши ҳақида кўп гапирилади. Эронда унинг алоҳида фермаси ҳам бор. Таъкидланишича, ҳозирда футболчи ҳисобидаги зотдор отларнинг сони 50 бошдан ошган. Табиийки, бу катта харажат талаб этади. Энг қизиғи, Алиянинг айтишича, у ўз қизи таъминоти учун пул ажратишни истамаётган экан. Қисқаси, қизалоқнинг онаси «СЭ» орқали футболчи устидан нола қилди: «Билмадим, Азмун қанақасига хотиржам яшамоқда, овқатланиб, ухламоқда... Приморск туман суди менинг фойдамга қарор чиқарганидан сўнг Сардор июль ойидан эътиборан қизига алимент юборишни умуман тўхтатди. Оқибатда фарзандим билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолдик, давлат нафақаси ҳисобига яшаяпмиз. У билан тўғридан-тўғри боғланишга ҳаракат қилдим, лекин фойдаси бўлмаяпти. Азмундан бундай шафқатсизлик кутмагандим. У ўзини кўрсатиш учун ҳаммага ёрдам беришга тайёр: болалар, ногиронлар ва муҳтожларга. Чунки камералар ва журналистлар назарига тушиши керак. Реал ҳаётда эса бунинг акси... Бошида бошқача гапирганди: «Майли, болани дунёга келтиравер, ташлаб қўйманман. Мард йигитман, шундай экан, қизимни 18 ёшга тўлгунига қадар эмас, балки бутун умрим давомида таъминлайман». Амалда бизни умуман бир ти­йинсиз қолдирди. ОАВ бўлмаса, сизнинг нолангизни ҳеч ким эшитмайди. Мана, куз мавсуми келяпти, қизимга кийим-кечак сотиб олишим керак. Лекин Сардор умуман ёрдам бермаяпти. Яна бир муаммо шуки, ҳали ишга чиқолмайман, чунки қизим энди 1 ёшга тўлди. Умид қиламанки, тез орада якуний суд қарорини оламиз, шунда Германиядаги ваколатли органларга али-мент­ни мажбуран ундириш учун мурожаат йўллайман. Сардорни сира тушунмайман. Қаранг, 50 бошдан ортиқ отнинг ҳашаматда яшашини таъминлаяпти, аммо ўз қизини боқишдан бош тортмоқда. Буни ақлга сиғдириш қийин. У қанақасига хотиржам овқатланиб, ухлаяпти, буниси менга қорон­ғу...».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 04.09.2022.
Ўқилди: 3177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.