Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Топ-даражадаги, бироқ айни пайтда ишсиз мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда ишсиз юрган таниқли мураббийлар рўйхати жуда узун.

 Дейлик, Германия миллий жамоаси бошқарувида катта натижаларга эришиш асносида кимлигини исботлаган Йоахим Лёв 1 йилдан ошдики, клублар таклифларини ўрганиш билан банд. Хўш, яна кимлар бўш юришибди?

Зайниддин ЗИДАН. Буюк Зизунинг Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ»да иш бошлаши ҳақидаги гап-сўзлар амалга кўчганича йўқ. Хуллас, Зидан 2021 йилнинг май ойидан буён бўш мураббий мақомида.

Маурисио ПОЧЕТТИНО. Аргентиналик мутахассис мавсум-2021|2022 якунида «ПСЖ» билан хайрлашгани бўйича ҳамон таътилда. Ҳозирча унинг қачон ишга қайтиши ҳақида аниқ маълумот ҳам йўқ.

Йоахим ЛЁВ. 2021 йилнинг ёзидан буён ҳордиқ чиқараётган яна бир мураббий. Ваҳоланки, Лёв Германия миллий жамоасидаги миссиясини тугатган вақтдаёқ ОАВда унинг олдида клуб футболи йўналишида ишлаш учун аниқ таклифлар етарли эканлиги ҳақида ёзилганди.

Рафаэль БЕНИТЕС. Испаниялик мутахассис 16 январь куни «Эвертон» бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилди. 7 ойдан ошдики, Бенитес янги иш жойи топганича йўқ.

Оле-Гуннар СУЛЬШЕР. 2021 йилнинг ноябрида «МЮ» бошқарувини топширган норвегиялик мураббий ҳам «уй­қу»да. Унинг таътили қанча давом этади, айтиш қийин... Ҳозирча 1 йилга қараб кетяпти.

Марсело БЬЕЛЬСА. Жорий йил февралда «Лидс» билан хайрлашган мутахассис. Инсайдерлар ёз бўйи аргентиналикни «Атлетик» билан боғлашди, бироқ Бильбао клуби якунда бош мураббий ролига Бьелсани эмас, Эрнесто Вальвердени танлади.

Андре ВИЛЛАШ-БОАШ. Португалиялик мутахассис 2021 йили «Марсель» билан можароли тарзда орани очиқ қилди. Шу-шу унинг хизматига муносиб қизиқиш йўқ.

Клаудио РАНЬЕРИ. 2022 йилнинг бошида «Уотфорд»дан кетган итальян. Баҳорда Раньери Италия миллий жамоасида Роберто Манчини ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар урчиди, лекин ҳаммаси гап-сўз мақомида қолди…

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 04.09.2022.
Ўқилди: 3891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [6197]

Каннаваро тарихга кирди: у Беккенбауэр, ван Бастен ва Блохиннинг ноёб рекордини такрорлади [5015]

Колумбия билан баҳсда терма жамоамиз сафида ким қандай баҳоланди? [4525]

«Атлетико» Альварес учун белгилаган нархи билан ҳаммани шокка туширди [4478]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [3427]

Пуэрта Колумбиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабасидан сўнг фикр билдирди [3063]

«Реал» трансфер бозори юлдузи учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр [2736]

«Атлетико» Альваресни «ПСЖ»га сотишни маъқуллади — «Барселона» бундан хабардор, аммо хавотирда эмас [2463]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [2099]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [2059]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик