"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Жимми Флойд Хассельбайнк "канонирлар"нинг биринчи бўлимдаги голини бекор қилган "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви бош ҳаками Пол Тирни қарорини танқид қилди. Габриэль Мартинелли ҳисобни очганди, бироқ, бош ҳакам Мартин Эдегор Кристиан Эриксенга нисбатан қўполлик ишлатгани учун голни бекор қилди.
"Бу кулгили. Менимча, ҳакам такрорий вазиятни ҳам кўрмаслиги керак эди. Бу умуман қўполлик эмас", - деди Хассельбайнк Sky Sports билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви 3:1 ҳисобида "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланган эди.