"Ювентус" вингери Анхель Ди Мария Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пари Сен-Жермен"га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар беради La Gazette Dello Sport.
34 ёшли вингер А Сериянинг янги мавсуми бошида олган жароҳатидан фориғ бўлишга муваффақ бўлди. Аммо футболчи ҳали керакли формага эга эмас, шунинг учун мураббийлар штаби унинг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2015 йилдан 2022 йилгача "ПСЖ" сафида тўп тепган. Аргентиналик футболчи шу ёзда француз клубини тарк этиб, текинга “Ювентус”га ўтди.
"ПСЖ" - "Ювентус" ўйини 6 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Ўйин 23.59 (Тошкент вақти билан)да бошланади.