Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе терма жамоадоши Поль Погба шаманларга лаънат ўқиш учун мурожаат қилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
"Энди мен сариқ матбуотга эмас, жамоадошимнинг сўзларига ишонишни афзал кўраман. Унинг сўзи акасиникига қарши ва мен жамоадошимга ишониш ниятидаман. Ростини айтсам, бу ҳақда ўйламайман ҳам. Энди менинг фикрларим бутунлай бошқача", - деди Мбаппе Get French Football News нашрига.
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси Матиас яқинда футболчи Килиан Мбаппени лаънатлаш учун шаманга мурожаат қилганини айтди.
Кейинчалик Францияда Погба чинакам шаманга мурожаат қилгани, лекин жамоадошини сўкиш учун эмас, балки Африкадаги болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Париж прокуратураси Поль Погбанинг акаси томонидан шантаж қилингани ҳақидаги баёнотидан кейин тергов бошлади.