Кириш Регистрация
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор 1-1 Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия
10/11 00:45 Ювентус - Торино
10/11 01:00 Ливерпуль - Астон Вилла
10/11 01:00 Леганес - Севилья
10/11 16:30 Аталанта - Удинезе
10/11 17:00 Андижон - Қизилқум
10/11 18:00 Бетис - Сельта
10/11 19:00 Ман. Юнайтед - Лестер
10/11 19:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/11 19:00 Тоттенхэм - Ипсвич
10/11 19:00 Фиорентина - Верона
10/11 19:00 Рома - Болонья
10/11 20:15 Мальорка - Атлетико
10/11 21:30 Челси - Арсенал
10/11 22:00 Монца - Лацио
10/11 22:30 Хетафе - Жирона
10/11 22:30 Вальядолид - Атлетик Бильбао

Муҳаммад ал Ненни: «Онамни эсласам, ўзимдан хижолат бўлиб кетаман...»

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад ал Неннининг асосий илҳом манбаларини жуда осон тасвирлаш мумкин: ғалаба қозониш истаги ва унинг профессионал футболчи бўлиш орзусини рўёбга чиқаришга ёрдам бериш йўлида кўп нарсани қурбон қилган марҳум онасининг хотираси.

 Лондоннинг «Арсенал» клуби расмий сайтига берган эксклюзив интервьюсида мисрлик ярим ҳимоячи уни нима илҳомлантиргани ва дастлабки кунлари унинг ғалаба қозониш менталитетини қандай шакллантиргани ҳақида гапириб беради.

- Отангиз Носир ал Ненни ҳам аввал футболчи, кейинчалик эса мураббий бўлган экан...

- Мен туғилишим билан, дадам барчага футболчи бўлишимни айтган. Шундай бўлди, отам ва онам ўша куни менинг келажакда ким бўлишимни ҳал қилишганди. Қизиқ, улар қаердан билишди экан? Балки футбол тақдирим эканлигини ҳис қилишгандир. Улар биринчи кунданоқ футболчи бўлишимни хоҳлашди, улғайгач эса бу менга ёқиб қолди. Аммо қаердан билишди? Чунки баъзида ота-онанг сени шифокор бўлишингни ҳоҳлаши мумкин, лекин сенда хоҳиш бўлмаса, буни қилолмайсан. Футболда ҳам худди шундай... Улар сизни бунга мажбурлай олишмайди. Лекин мен футболни ҳар доим яхши кўрганман, ўзимда ҳис қилганман ва хоҳлаганман. Отам футболчи бўлган ва у туфайли бутун оиламиз кўчада футбол ўйнашарди. Биз оилавий футбол шайдосимиз.

- Катта футболга илк қадамингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Уч ёшимдан футбол ўйнашни бошладим. Отам, унинг дўстлари мен бошқача эканлигимни айтишарди. Ҳатто уч ёшимда ҳам жуда кучли зарбага эга эдим ва одатда бу ёшда тўпни унчалик яхши ура олмайсиз. Шунингдек, катта футболга илк қадамларимни Мисрнинг «Ал-Аҳли»дек катта клубида қўйганман, шунинг учун ҳар доим юқори савияда ўйнашни хоҳлайман деб ўйлаганман ва бу ҳақиқатан ҳам ҳаётимни ўзгартирди. Катта клубда бошлаганим учун, ёшлигимдан ғалаба қозонишни ўргандим. Бу ҳазил эмас, лекин ўша клубда, агар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда ҳам, қасам ичаманки, биз учун жазо бўларди, чунки улар биздан доимо кўпроқ нарсани талаб қилишган, ҳатто ёшлар жамоаларида ҳам. 7:0 етарли эмас! Бу муҳит менда ниманидир яратди. Йирик ғалабадан кейин ҳам «кўпроқ гол уриш мумкин эди, нега бўлмади?» дейишарди. Ўша пайтлари 6-7 ёшда бўлганман ва бу менда катта менталитетни яратди.

- Ҳозир қандай мотивация оласиз?

- Мисрнинг жуда катта клубида бошладим, «Ал-Аҳли» каби катта клубда ўйнаганимдан фахрландим ва бу мени яхшиланишга илҳомлантирди. Бу ҳозир ҳам давом этади. Мен дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнайман ва баъзида кўкрагимдаги нишонни, футболкамда ўз исмимни кўриб, тўхтаб ўйланиб қоламан... Бу мени ғурурлантиради, ёшлигимда орзу қилган  жойдаман. Дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнаш мен учун ақл бовар қилмайдиган ҳолат. Бу кулгили, чунки мен ҳар доим ҳам соврин ютмайдиган жамоада ўйнай олмайман, деб ўзимга доим айтганман. Фаолиятим давомида, қайси савияда ўйнасам ҳам, доим совринлар учун кураша оладиган жамоада бўлганман. Бу мени илҳомлантириши ва рағбатлантириши учун керак. Қайси даражада ўйнашимдан қатъий назар, ҳар доим шундай бўлган. Швейцарияда ўйнаганимда «Базель» билан тўрт марта чемпион бўлганман.

- Болаликдан бирор қизиқарли ёки ибратли воқеани эслайсизми?

- Онам 15 йил олдин вафот этган. У доим менга ишонарди. Болалигимда Қоҳирага машғулот ўтказиш учун борардик. Икки соатлик йўл, афсуски, оилам бой эмасди, шунинг учун машинада боришга пулимиз йўқ, жамоат транспортида юришга мажбур бўлардик. Эрталабки соат 4да уйғониб, қоронғуда 30 дақиқа юрардик, кейин поездни кутамиз. Поезд икки соат юради, кейин автобус кутамиз - бу ўзига хос автобус эди, чунки агарда уни ўтказиб юборсак, ўша куни машғулотсиз қолардим. Бундай саёҳатни ҳафтада уч марта қилардик. Олти ёшдалигимда, онам буни мен учун қилган. Бундан ташқари, синглим эндигина туғилган эди, шунинг учун уни ҳам ҳамроҳ қилиб олардик. Ҳафтада уч марта. Ҳар ҳафта. Мен буни ҳатто шахсий машинада ҳам қила олмасдим! Мисрда бу жуда қийин, айниқса аёл киши учун. Мени машғулотларга ташлаб қўйгач, қайтиб, уй йиғиштириб, овқат пишириб, бизга қарарди. Онам ақл бовар қилмас эди.

- Демак, асосий илҳом манбаингиз онангиз...

- Ҳозир Лондонда яёв йўлга тушсам ва агарда бу менга бир лаҳзага бўлса-да қийин бўлиб туюлса, онамни эслайман ва ўзимдан хижолат бўлиб кетаман. Онамдан, оиламдан мен учун қилганлари учун жуда ва жуда миннатдорман. Ҳозирда унинг хотирасидан мени илҳомлантириш учун фойдаланаман. Онам энди мен билан эмас, лекин ҳар доим мен учун қилган ишларини эслайман ва нафақат ўзим учун, балки онам учун ҳам энг яхши бўлишни хоҳлайман. У менга чинакамига ишонди ва ҳозир бу ерда эканлигимнинг асосий сабабчиси ҳам удир.

- Онаси вафот этган йили «Ал-Аҳли»дан кетган экансиз...

- Ҳа, клубим мени ҳайдаб чиқарган пайтда онам вафот этди. У ерда 10 йил ўйнадим, сардорлик қилдим, кейин мураббийларимдан бири ёнимга келиб, энди уларга керак эмаслимгини айтди. Улар мени етарлича салоҳиятга эга эмас деб қарор қилишди, шунинг учун ҳам жуда оғир йил бўлганди. Отам учун, ҳам албатта. Чунки у футболчи бўлишим учун борини берганди.

- Футболни танлаган ёшларга айтар сўзларингиз - маслаҳатларингиз борми?

- Ўғлимга машаққатли меҳнат муҳимлигини мунтазам айтиб тураман. Унинг ҳаёти меникидан тубдан фарқ қилади. Мен унга ҳеч нарса осон бўлмаслигини - ҳар доим машғулотларга бориш учун поезд ва автобус кутганлигимни айтаман. У Швейцарияда туғилган, лекин уни ўзим билан Мисрга олиб бордим, қаерда туғилиб ўсганимни кўрсатдим, худди мен учун бўлгани каби ва унга ҳеч нарса текинга келмаслигини айтдим. Фурсат келганда ёшларга айтмоқчиманки, сиз қаттиқ ишлашингиз ва сабрли бўлишингиз керак. Бу сизга якунда ғалабали менталитетни беради, албатта.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 05.09.2022.
Ўқилди: 2010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.