Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Ковачич: "Бизга сўнгги йилларда айнан шундай ўйинчи етишмаётган эди"

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич Пьер-Эмерик Обамеянг жамоани анча рақобатбардош қилишига ишонмоқда.

33 ёшли ҳужумчи ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида "Барселона"дан 12 миллион евро эвазига "кўклар" сафига қўшилди.

"Обамеянг - ҳақиқий ҳужумчи ва тўпурар, бизга сўнгги йилларда айнан шундай ўйинчи етишмаётган эди.

Бизда мавсумда 20-25 та гол урадиган ҳужумчи йўқ эди, бу эса чемпионлик учун зарур. Биз унинг қачон «Челси»да яхши ўйнашини интиқлик билан кутамиз", - дейди хорватиялик ярим ҳимоячи.

Томас Тухелнинг сўзларига кўра, Пьер-Эмерик Обамеянг лондонликлар сафидаги дебютини сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида Загребнинг "Динамо"сига қарши ўйинида ўтказиши мумкин.

Киритилди: 00:34, 06.09.2022.
Ўқилди: 2358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик