“Сион” ҳужумчиси Марио Балотелли ҳали ҳам Италия терма жамоасига қайтишини истисно этмаяпти.
"Мен энди Италия термасида ўйнаш ҳақида ўйламайман деб айта олмайман - бу ёлғон бўлади. Мени таклиф қилишса, албатта, рози бўламан. Агар ўз ўйиним билан муносиб бўлиш имкониятим бўлса, шундай бўлсин. Мен ҳеч қачон терма жамоа эшигини ёпмайман.
Манчини билан яхши муносабатдаман, орамизда ҳеч қандай оғир туйғулар йўқ. Унинг терма жамоа мураббийи сифатидаги танловини доим ҳурмат қилганман", - дейди ҳужумчи.