"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Ювентус"га қарши ўйинда (2:1) иккита гол урди. 23 ёшли франциялик футболчи 9-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада дубль қайд этди.
Эндиликда Мбаппенинг асосий еврокубок турнирида 35 та голи бор. УЕФА матбуот хизмати маълумотларига кўра, у бу кўрсаткичга эришган энг ёш футболчи бўлди – 23 ёшу 260 кун.
Аввалроқ бу Лионель Месси эди, у 23 ёшу 307 кунлигида Чемпионлар лигасида 35 та гол урган эди.
14 сентябрь куни иккинчи турда “ПСЖ” сафарда “Маккаби” билан ўйнайди, “Ювентус” эса ўз майдонида “Бенфика”ни қабул қилади.