Кириш Регистрация

Куртуа: "Бу оқшом бизга осон бўлди деб ўйламайман"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Шотландиянинг “Селтик” жамоасига қарши кечган учрашув ҳақида гапирди. "Қироллик клуби" барча голларни иккинчи бўлимда киритиб, 3:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

“Биринчи бўлимда бизга осон бўлмади, рақиб ўз уйида ўйнади ва ҳужумга ошиқди. Ўша оқшом энг яхши ҳолатда эдик, деб айта олмайман. Жамоа ўйин суръатига кўникиб қолганида ҳужумни кучайтириб, гол уришга муваффақ бўлди”, — деди Куртуа УЕФА матбуот хизматига.

Чемпионлар лигасининг навбатдаги ўйинида "Реал" ўз майдонида "Лейпциг" билан ўйнайди.

Киритилди: 11:14, 07.09.2022.
Ўқилди: 1178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.