Москванинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Александр Самедов клуби билан шартномасини бекор қилди. Футболчи фаолиятини энди пойтахтнинг бошқа-бир клуби "Локомотив" сафида давом эттиради.
"Динамо" Александрга клуб учун қилган меҳнаьларига миннатдорчилик билдиради ва унга келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди, деялади "Динамо" клуби расмий сайтида.
"Локомотив" Самедовга яхши таклиф билан чиқди ва қалаверса "Динамо"га ҳам молиявий шартлар маъқул келди. Футболчини ушлаб қолишдан маъно кўрмаяпман", – дейди "Динамо" бош мураббийи Сергей Силкин.