"Интер" раҳбарлари 2022/2023 йилги мавсумнинг муваффақиятсиз бошланишига муносабат билдиришди. Бу ҳақда SportMediaset нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, "нерадзуррилар" бош мураббий Симоне Индзагига ўринбосар қидирмоқда. Милан клубининг рўйхатидан Роберто Де Дзерби, Маурисио Почеттино, Марсело Бьелса, Вальтер Мадзарри, Роберто Д’Аверса ва Клаудио Раньерилар жой олган.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" арафасида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Бавария"га бой берди (0:2). Аввалроқ “нерадзуррилар” “Лацио” (1:3) ва дербида “Милан”дан мағлуб бўлганди (2:3).