"Брайтон" бош мураббийи Грем Поттер ўз қўл остидаги футболчилар билан хайрлашди ва Лондонга йўл олади ҳамда у ерда тез орада "Челси" билан шартнома имзолайди. Sky Sports нашри хабарига кўра, 47 ёшли мутахассис "чайкалар" машғулот базасини тарк этган.
"Челси" Поттернинг "Брайтон" билан шартномасини бекор қилгани учун 20 миллион евро товон пули тўлайди. "Кўклар" раҳбарияти инглиз мутахассисини узоқ муддатли лойиҳага ишонтиришга муваффақ бўлди.
Аввалроқ “Челси”ни 100 та ўйинда клуб бошчилигида Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан Томас Тухель бошқарган.