Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Суҳроб Бердиев: "Ютган ўйиндан доим яхши хотиралар қолади"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоаси сафарда “Машъал” устидан ғалаба қозонганини яхши биласиз.

Учрашувда ҳисобни очган Суҳроб Бердиев “Бургутлар” таркибидаги илк голини киритди. Ўйиндан сўнг у таассуротлари билан ўртоқлашди.

- “Машъал”га қарши ўйин ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- Худога шукр, ғалаба қозондик. Ютиб олинган ўйиндан ҳар доим яхши хотиралар қолади. Бу учрашувда қийин бўлишини билиб тургандик. “Машъал” яхши жамоа. Биз шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ҳаммаси жойида.

- “Андижон” сафидаги илк голингизни урдингиз ва уни дадангизга бағишладингиз...

- Ҳаммадан ҳам кўпроқ дадам ўйинимни кутади. Ғалаба қозонишимизни доим дуо қилиб ўтиради. Бундан аввал Кубок учрашувида АГМК билан ўйнадик ва ушбу учрашувни кўриш учун Андижонга ҳам келдилар. Жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаб турди. Ўша ўйинда бизга бироз омад етишмаганди. Бу сафар гол уриб, жамоамни ғалабасига ҳисса қўшишни ва бу орқали дадамни ҳам хурсанд қилишни мақсад қилгандим. Худога шукр, ғалаба қозондик.

- Олдинда 10 сентябрь куни Бухорода мезбонларга қарши ўйин бор. Қисқа фурсат ичида тикланиш қийин бўлмайдими ва бу учрашув олдидан нима дея оласиз?

- Албатта, бизни олдинда яна қийин ўйин кутиб турибди. “Бухоро”га қарши ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун жиддий тайёрланамиз. Тўғри, вақт кам. Лекин шунга яраша тайёргарлик қиламиз. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажарсак, ҳаммаси яхши бўлади.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 18:43, 08.09.2022.
Ўқилди: 1208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.