"Челси" "Брайтон" бош мураббийи Грэм Поттер билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 47 ёшли англиялик билан шартнома 5 йилга мўлжалланган.
Поттер “Брайтон”ни 2019 йилнинг май ойидан буён бошқариб келаётган эди, унинг шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
2022/23 йилги мавсумнинг 6 туридан сўнг “чағалайлар” 6 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Кеча, 7 сентябрь куни “Челси” 2021 йилнинг январидан бери жамоада ишлаб келаётган Томас Тухелни истеъфога чиқарганини эълон қилди.