Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс учун ёзда бир қатор клублардан таклифлар олган, дея хабар берди журналист-инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, мадридликлар раҳбарияти барча таклифларга рад жавобини берган. Клуб уни таркибдаги сотилмайдиган футболчи деб ҳисоблайди.
22 ёшли Феликснинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилда якунланади. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 70 миллион евро.













