"Наполи" спорт директори Криштиану Жиунтоли клубнинг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "ПСЖ" дарвозабони Кейлор Навасга қизиқиши ҳақида фикр билдирди.
“Бозор пайтида биз ҳамма билан мулоқот қилаётгандек бўламиз, лекин баъзида бу ҳақиқатда содир бўлади. Биз ёш жамоага сармоя киритмоқчи эдик. "ПСЖ" менежерлари билан яхши муносабатдамиз. Улар Фабиан Руисга қизиқиш билдиришди, биз уни сотишимиз керак эди. Мерет билан бирга ишлаш учун Неаполга юқори савияли дарвозабонни олиб келишимиз эди, аммо Наваснинг трансфери якунланмади. Энди биз Меретга ишонамиз ва у қолганидан хурсандмиз", - дея Жиунтоли сўзларини келтирган журналист Жанулка Ди Марцио.
Олдинроқ Роналду Италия клубига ижара асосида ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг 37 ёшли португалиялик инглизлар жамоасида қолишини айтди.