Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Холанднинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

Баҳо:
+ | -

Норвегиянинг Брюн шаҳрида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд шарафига ўрнатилган ёғоч ҳайкал йўқолди.

Мамлакат ОАВ тарқатган маълумотга қараганда, оғирлиги деярли 600 килограммга тенг 3 метрли ҳайкал 24 август куни таг-туги билан қўпориб олинган. Қизиқ, Холанднинг улкан сиймоси кимга керак бўлиб қолди...? Ахир у бронза ёки қандайдир қимматбаҳо материал эмас, оддий ёғочдан ишланган...

Энг қизиғи, ўғрилар аллақачон шаҳар маъмурия­ти билан алоқага чиқишди. Йўқ, улар ҳайкал эвазига товон пули талаб қилишмади ёки қандайдир шарт қўйишмади. Жиноятчилар шунчаки, ҳайкал унча жозибали чиқмагани учун уни ўғирлаб кетишганини маълум қилишди. Оддий айтганда, уларнинг иддаоларига кўра, бу Эрлинг Холанднинг бугунги образига мувофиқ эмас ва шаҳарнинг гавжум жо­йида туриши тўғри келмайди. 

Маҳаллий газеталарда ёзилишича, одамлар 22 август куни ҳайкал олдида юк машинасини кўришган. Тахмин қилинишича, ўғрилар «Холанд»ни айни шу машинада олиб кетишган. Ҳайкал жойига қайтариладими ёки йўқ - ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:00, 09.09.2022.
Ўқилди: 2322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик