Грэм Поттер бир кун аввал Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаб, "Челси"ни қабул қилиб олган эди. "Кўклар" учун сўнгги йилларда "Брайтон"да ишлаган Поттер 23 миллион еврога тушди. Грэм transfermarkt портали талқинига кўра футбол тарихидаги энг қиммат мураббийга айланди.
Иккинчи ўринда "Бавария" "Лейпциг"га 20 миллион евро товон пули тўлаган Юлиан Нагельсманн турибди. Шунингдек, "кучли бешлик"ка Жозе Моуриньо (“Интер”дан “Реал”га 16 миллион фунт), Андре Виллаш-Боаш (“Порту”дан “Челси”га 15 миллион фунт) ва Брендан Рожерс (“Селтик”дан “Лестер”га 10,4 миллион фунт стерлинг)лар киради.