Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Боруссия Д" нима сабабдан Роналду билан шартнома имзоламаган?

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби спорт директори Себастьян Кель нега дортмундликлар "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишдан бош тортгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Таркибимиз жуда яхши. Бу мавзу бўйича ҳамма нарса аллақачон айтилган. Клубимиз вакилининг ушбу масала бўйича ҳар қандай сўзи ОАВдаги янгиликларга сабаб бўлишини жуда яхши тушунаман", - дея Келнинг сўзларидан иқтибос келтиради SportBild.

Аввалроқ ОАВ Роналду "Боруссия"га ўтишга тайёрлиги, чунки португалиялик "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг ишидан норози экани ҳақида ёзган эди.

Жорий мавсумда 37 ёшли ҳужумчи манкунианликлар сафида 7 та ўйин ўтказиб, гол ура олмади.

Киритилди: 19:44, 09.09.2022.
Ўқилди: 2335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.