Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Барселона" футболчилари учун жиддий қоидалар жорий қилди. Уларга нималар таъқиқланди?

Баҳо:
+ | -

"Барселона" янги мавсумни яхши бошлади. Каталонияликлар Примеранининг дастлабки тўрт турида учта ғалаба қозонишди ва ҳозирда "Реал Мадрид"дан кейин турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этишди. Шу билан бирга, клуб футболчилар учун қоидалар рўйхатини янгилади.

2021 йилнинг ноябрида “Барселона”нинг собиқ футболчиси Хави жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллади. Мутахассис дарҳол футболчилардан машғулотларда тўғри ишлашни талаб қилди. Бироз вақт ўтгач, мураббий барча жамоа аъзолари риоя қилишлари керак бўлган бир нечта муҳим қоидаларни айтиб берди.

— Ўйинчилар машғулотлар бошланишидан 90 дақиқа олдин келиши керак.
— Ходимлар машғулот бошланишидан икки соат олдин базада бўлиши керак.
— Футболчилар клуб базасида овқатланишлари керак.
— Жарима тизимининг қайтарилиши.
— Қоидаларни такроран бузганлик учун жарималар икки баравар оширилади.
— Учрашувга икки кун қолганда футболчиларнинг базага кечикиб келишлари тақиқланади.
— Футболчилар машғулотларда бор кучларини беришлари керак.
— Футболчининг майдон ташқарисидаги фаолиятини назорат қилиш. Шаҳардан узоққа бориш учун бош мураббийнинг рухсати керак.
— Серфинг каби хавфли спорт турларини тақиқлаш.
— Футболчилардан клубнинг ижобий имиджини сақлаб қолиш талаб этилади. Ҳар қандай жанжаллардан узоқ туриш.

Хави жамоага келиши билан дарров ўзини қаттиққўл мураббий сифатида кўрсатди. Унинг ташаббуси билан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва физиотерапевт клубда ишдан бўшатилди. Сабаби кўп сонли жароҳатлар. Кетганларнинг ўрнига тезда тажрибали мутахассислар билан тўлдирилди.

Ҳатто юлдуз ҳимоячи-ветеран Жерар Пике ҳам бу қоидаларга кўнишга рози бўлди. Футболчи интервью беришни режалаштирган, бироқ бош мураббий буни ман қилган. Хавининг таъкидлашича, Пике ўта кўп гапирадиган ва кўпинча футбол билан боғлиқ бўлмаган тадбирларда қатнашадиган футболчи.

Мураббий жамоада юқори интизом яратишини дарҳол айтиб ўтди. Ва энди Cadena Cer "Барселона"да янги қоидалар пайдо бўлганини эълон қилади.

— Футболчиларга жамоавий тадбирларда, машғулотларда, ўйинларда ёки бошқа фаолиятда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади.
— Ўйинчиларга бренд, ходимлар ёки клуб ичидаги ҳар қандай шахснинг обрўсига путур этказадиган фотосуратларни жойлаштириш ёки фикр билдириш тақиқланади.

— Агар футболчи реклама тадбирларида қатнашишдан бош тортса, унинг маоши 10% га қисқартирилади.

Шуни аниқлаштириш керакки, агар тадбир маълум сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса, ўйинчига огоҳлантириш берилади. Учинчи огоҳлантириш иш ҳақини қисқартиришга олиб келади.

— Бундан ташқари, футболчиларга чанғи, алпинизм, мотоцикл ҳайдаш каби экстремал спорт турлари билан шуғулланиш тақиқланади. Буларнинг барчаси шикастланиш хавфини оширади.

"Барселона"нинг аввалги президенти Хосеп Мария Бартомеу юлдуз футболчиларга ён бериб, уларнинг шартномаларида катта миқдорда бонуслар белгилаб қўйганди. Жоан Лапортанинг келиши билан вазият ўзгарди ва клуб бошқа йўналишда кетмоқда. Дарвоқе, яқинда ҳужумчи Роберт Левандовскининг 2026 йилгача мўлжалланган шартномаси ҳақида маълумот пайдо бўлди. Marca хабарига кўра, агар польяк учинчи мавсумда ўйинларнинг 55 фоиздан камини ўтказса, "Барселона" раҳбарияти 2025 йилда шартномани бекор қилиши мумкин. Қайд этиш керакки, ҳозирда клуб бази жиҳатларда эҳтиёткорроқ ҳаракат қилмоқда.

Бу орада Левандовски мукаммал тартибда – бешта ўйинда саккизта гол урди.

Манба: Championat.com
Киритилди: 23:33, 09.09.2022.
Ўқилди: 5617 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.