"Ювентус" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес унинг Турин клубига ўтишида ҳамюрти ва дўсти Анхель Ди Мария муҳим рол ўйнаганини айтди.
"Ди Мария жамоага қўшилиш арафасида эканлигини эшитиб, бу ерга келишимни муҳокама қила бошладик. Мен оилам ва унинг оиласи билан гаплашдим, чунки биз яқинмиз ва икки кундан кейин бу ерга кўчиб ўтиш учун қўлимиздан келганини қилдим. Мен А Серияга қайтишни хоҳлардим ва бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман", - дея Паредес сўзларини келтирмоқда L'Equipe.
28 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсумда "ПСЖ" сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.