"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ўзига қарши ўйнаган энг кучли футболчи номини айтди.
"Уокер! Чунки у тезкор, кучли ва ақлли", - дея Неймардан иқтибос келтиради DAZN.
Ҳимоячи Кайл Уокер "Манчестер Сити"да ўйнайди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда 32 ёшли англиялик “шаҳарликлар” сафида 7 та ўйин ўтказди, бироқ ҳозирча гол ура олмади.