Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЕЧЛнинг иккинчи турида уларга осон бўлмайди: "Барселона"га уч маслаҳат

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛнинг иккинчи турида "Бавария" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Каталонияликлар еврокубокларда кетма-кет тўрт ўйиндан бери Мюнхен клубига мағлуб бўлиб келмоқда. Сешанба куни эса "Барса" учун ҳаммаси янада мураккаб бўлиши мумкин. Айниқса, меҳмонда. Айни дамда "Бавария"нинг ички чемпионатдаги аҳволи яхши эмас. Аммо "Барселона" билан ҳаммаси бошқача бўлади. Қуйида "Барселона" ўта эҳтиёт бўлиши керак бўлган рақибнинг учта футболчиси келтириб ўтилади.

1. Садио Мане

Мане "Бавария"га Левандовскига ўринбосар сифатида олиб келинган эди. Собиқ "Ливерпуль" ҳужумчиси олд чизиқнинг ҳар учала қисмида ўйнай олади. Бу эса "Бавария" учун жуда муҳимдир. Мавсум бошланганига 1 ой бўлди. Мане эса янги жамоасида 5 та гол уришга эришди. У бўлажак ўйинда "Барселона" ҳимоячиларига яхшигина "бош оғриқ" бўлиши кутилмоқда.
Юлиан Нагельсманнинг футбол схемасида, Мане тўққизинчи рақамли ҳужумчи вазифасига қўйилган. Аммо у исталган вақтда қанотларда ҳам ўйнаш қобилияти ва имкониятига эга бўлади. Турган гапки, бундай ўзгарувчанлик, исталган рақиб ҳимоячиси учун мураккаблик туғдиради.

2.Йозуа Киммих

Киммих "Бавария"нинг энг муҳим футболчисига айланиб улгурган. Футболчининг тажрибаси, вазиятларни кўра-билиши ва етакчилиги, жамоага жуда керакли қурол саналади. Киммих тўпни назорат қилиш, ўйинни бошқаришда, ташаббус қарши тарафда бўлганида эса, прессингнинг иккинчи чизиғида катта иш бажара олади. "Барселона" бу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, Киммихнинг жарима зарбалари ҳамда стандарт вазиятлардаги узатмаларидан эҳтиёт бўлиши лозим. Унинг пасслари айниқса, де Лигт ҳамда Лукас Эрнандес рақиб жарима майдони ичида бўлганида, янада хавфли тус олади. Киммих, шунингдек, бўлажак баҳсда тер Штегенни узоқ масофадан берадиган зарбалари орқали ҳам "синов"дан ўтказиб кўради.

3. Жамал Мусиала

Киммих ва Мане ўз тажрибалари орқали жамоани муқобил ушлаб турса, уларнинг бир шериги, бутунлай бошқача услуб намойиш этишга тайёргарлик кўрмоқда. У Жамал Мусиаладир. Ёш ярим ҳимоячи "Бавария"нинг энг ижодкор футболчиси сифатида эътироф этилади. Унинг ўзига хос узатмалари рақиб мудофаасини осон ёриб ўтишда катта рол ўйнайди. Шунингдек, Жамал дриблинг қобилияти туфайли, бемалол ҳимоячиларни чалғита олади. Шу сабабдан "Барселона" ўз прессинг қобиғининг иккинчи чизиғига Мусиалага қарши тура оладиган таянч ярим ҳимоячиларини жойлаштириши керак.
Шунингдек, "Бавария" сафида катта хавф дея Алфонсо Дейвисни ҳам айта оламиз. Қанот вакилининг заргарона паслари "Барса" учун ўта мураккаб ишга айланиши тайин. Канада терма жамоаси аъзоси "қизил-анорранглилар" ўнг қанотини тиндирмаслиги аниқ. Дейвис ва Жюль Кунде тўқнашувини кўриш эса мухлислар учун қизиқ воқеа бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: newsnow.co.uk
Киритилди: 12:22, 12.09.2022.
Ўқилди: 5658 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик