Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Луис Диас "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм" таклифларини рад этгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг январида жамоага келиб қўшилган "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас фаолиятини бошқа инглиз клубларида давом эттириши мумкин эди. "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" "Порту" билан музокаралар олиб боришди, аммо колумбиялик футболчи фақат Юрген Клопп ва Чемпионлар лигаси туфайли "Ливерпуль"да ўйнашни хоҳлади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо твиттерда хабар берди.

2022 йил январида “Ливерпуль” 25 ёшли Диас учун 47 миллион евро тўлаган эди.Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда саккизта ўйинда 4та гол урди. Томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилда якунига етади.

2018 йилнинг сентябрида Диас Колумбия терма жамоасида дебют қилган. Айни вақтда Луис миллий терма жамоа сафида 35 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:17, 12.09.2022.
Ўқилди: 1008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.